Йил давомида саҳарлик вақти

Ассалому алайкум! Устозлар, рўза тутишда саҳарлик йилнинг барча кунларида қуёшдан 90минут олдинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай фикр мутлақо нотўғри. Юртимизнинг мутафаккир фалакиётшунос олими Абу Райҳон Беруний раҳматуллоҳи алайҳ бизнинг диёрларда қуёш ердан 18 даража пастлигида бамдод вақти киришини айтганлар. Ўшандан буён диёримиз уламолари шунга амал қилиб келишган. Сиз қуёшни 18 даражада деб белгилаган тақвимларга амал қилинг. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 21:35 | Savol-javoblar | 114 | Ибодатлар
Boshqa savol-javoblar