Ёшликдаги гунохлар

Ассалому алайкум! Ёшим 24да. 2 ўғлим бор. Мен қизлик пайтларимда жуда катта гуноҳлар қилганман. Зино қилганман, калта, очиқ кийинганман, ҳайит куни шимда тасодиф қабристонга борганман. Ўшанда ҳамма менга лаънат ўқиган бўлса керак. Ҳозирги кунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётларини ўқиб, ўрганиб саҳобаларни илмда, амалда собит қадам бўлганларига, аҳли аёлларини ибо, ҳаёсига ҳавас билан қарадим. Яқинда Қуръонни тўлиқ хатм қилдим. Намозни 1 йил олдин бошладим, лекин доим ҳам тўлиқ ўқий олмайман. Ташлаб ҳам юбормайман. Ёшлигимда шу ақлим бўлмаганига афсусланаман. Шу сабабданми қабрни ва ўлганларни тушда кўп кўряпман. Каъбани кўраман, лекин булут тўсиб туради. Бу гуноҳларимни улканлигиданми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизда тавба бор экан. Қилган гуноҳларингизни ҳаммага айтиб, гувоҳларни кўпайтириш ўрнига, истиғфорни кўпайтиринг. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган жавобни ўқинг http://savollar.islom.uz/wparxiv/39309 
1-05-2022, 21:02 | Savol-javoblar | 135 | Долзарб саволлар
Boshqa savol-javoblar