Алоҳида ховли жой

Ассалому алайкум! 6 сўтик ҳовлида ота-онам, 3 ока-ука хотин бола-чақаларимиз билан яшаймиз. Ман катта ўғилман, алоҳида ҳовли-жойга эга бўлишни истайман. Исми Аъзамни билиб эзгу ниятларимда қўллашни хоҳлайман! Ҳаммаси учун миннатдорман!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Банда яхши амалда бардавом бўлиши бу Аллоҳ таолонинг хузурида мақбул эканлигининг аломатидир. Бирор бир яхши амал қилинса, у ихлос ва шариатга мувофиқ тарзда бажарилса, унга савоб берилишида шак-шубҳа йўқ. Унинг баракотини эса сўраш керак бўлади. Яъни “Эй Аллоҳим шу қилган яхши амалим (масалан ўқиётган намозларимни) баракотини умрим, ризқим, хулқим, бола-чақам, оилам ва саломатлигимда намоён қилгин” деб дуо қилиш керак. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 20:20 | Savol-javoblar | 89 | Оила ва турмуш
Boshqa savol-javoblar