Таҳорат орасида артинмаслик

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, таҳорат қилаётганда бошимга масҳ тортгач юз-қўлимни артмасдан дархол оёқ ювишга ўтаман. Орада артиниб олиш таҳоратдаги кетма-кетликда келмаганлиги учун макруҳ эканлигини қаердадир ўқигандим. Ҳозир топа олмаяпман. Шунга мувофиқ бирор ҳадис борми? Агар ҳақиқатда шундай бўлса оёқни ювиб-артиб, пайпоқ кийиш ҳам макруҳ бўлиб қоладими? Жавоб учун ташаккур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳа макруҳ бўлиб қолади. Шунинг учун таҳоратни қилиб бўлгач оёқ артилади. Зарурат ҳолатлари бундан мустасно. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 18:23 | Savol-javoblar | 41 | Ибодатлар
Boshqa savol-javoblar