Мeҳнатига яраша ҳақ

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Хунарманд одам, буюртмага иш қилади. Мижозларга олган буюртмасини синчиклаб ўрганиб, кетадиган сарф-харажатларни ҳисоблаб,(дейлик 300 сўмга тайёр бўлади) буюртмани тайёр бўладиган нархини тенг ярмини хисоблаб хизмати учун олса дурустми? Масалан 300 сўмга заказ тайёр бўлади унинг тенг ярмини яна қўшиб, яъни 300+150=450 қилиб нарх айтишлик мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу нарса келишувга боғлиқ. Икки томон рози бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 16:42 | Savol-javoblar | 63 | Ҳалол ва ҳаром
Boshqa savol-javoblar