Ўртага нарса тикиб футбол ўйнаш

Ассалому алайкум! Биз иш хонамизда боллар билан футбол ўйнаймиз. Кўпинча ўртага сок қўямиз ва ютган ўша сокни олиб ичсак бўладими. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳаромни ичган бўласизлар. Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Агар шу қоидага тушса, жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 15:36 | Savol-javoblar | 111 | Ҳалол ва ҳаром
Boshqa savol-javoblar