Вафот этган инсон учун садақа қилса бўладими?

Ассалому алайкум! Вафот этган инсон учун садақаи жория қилиш мумкинми? Мисол учун Қурон каримдан таълим бериладиган мактаб қурилишига пул бериб каби ишлар билан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَجُلًا قَالَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ أُمِّي افْتُلِتَتْ نَفْسُهَا، وَأَظُنُّهَا لَوْ تَكَلَّمَتْ تَصَدَّقَتْ، فَهَلْ لَهَا أَجْرٌ إِنْ تَصَدَّقْتُ عَنْهَا؟ قَالَ: نَعَمْ  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Онам тўсатдан жон таслим қилди. Ўйлайманки, агар гапира олганида, садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга ажр бўладими?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 13:57 | Savol-javoblar | 48 | Бошқа ибодатлар
Boshqa savol-javoblar