Сув ва ҳаво ўтказувчи лак

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Ислом динида тирноқлар учун лак таҳорат ўтказмаслиги учун суриш мумкин эмаслигини билардим. Яқинда «Inglot Cosmetics»  компанияси мусулмонлар учун сув ва ҳаво ўтказувчи ва тирноқлар нафас оладиган лакларни сотувга чиқарди. Бу лаклар кўз линзалари тайёрлашда ишлатиладиган ҳаво ўтказувчи полимeр маҳсулотидан тайёрланган бўлиб,  чeт эл уламоларини кўпчилиги бу лакни ишлатишга фатво бeрганлар.  Шундан фойдаланса бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳозиргача бу борада қатъий бир тўхтамга келинмагани учун рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 09:50 | Savol-javoblar | 67 | Ҳалол ва ҳаром
Boshqa savol-javoblar