Рўзадор вақтида эҳтилом

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, киши рўзадор вақтида эҳтилом бўлиб қолса нима қилиши керак? Рўзаси очиладими ёки йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Тушда булғаниш рўзани очмайди. Ўша ишдан кейин туриб еб-ичиб юбормаган бўлса ўша куннинг рўзаси адо бўлган бўлиб, қазоси ҳам шарт эмас. Агар шундан кейин рўзам очилди деб еб-ичиб юборган бўлинса бир кун қазо тутилади. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 08:21 | Savol-javoblar | 31 | Рўза
Boshqa savol-javoblar