Синамоқчи бўлиб смс юборибман

Ассалому алайкум! Мен хотиним билан телефонда кўриб гаплашиб юраман. Бир куни синамоқчи бўлдим ва сен бошқаси билан гаплашиб юрибсан деб роса қийнаб синадим. Агар менга хиёнаткилган бўлсанг сен 3 талоқ деб смс қилвордим ва роса афсусландим. Билмасдан талоқ сўзини тилга олганимга, дилда ният йўқ эди. Шунга жавоб беринг илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар хиёнат қилган бўлса уч талоқ, қилмаган бўлса талоқ тушмайди. Узоқдан туриб бундай ишни қилманг. Ёки ёнига келинг ёки ёнингизга олиб кетинг. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 07:22 | Savol-javoblar | 42 | Оила ва турмуш
Boshqa savol-javoblar