Жин босиши

Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари. Бир ошнамиз қуйидаги нарсани айтиб маслаҳат сўради. Унинг айтишича ётоқхоналарида бир кишини уйқусида жин босар экан. Ошнамиз билмасдан (жин босаётган пайтда бўлса керак) уни уйғотиб қўйибди. Энди уни ҳам уйқусида жин босаётган эмиш. Айтишича, кўкрагидан босиб жони оғзига тиқилгудай бўлар эмиш. Намозхон, тақволи бола. Ҳаммамиз ҳозир чет давлатдамиз. Ҳамма дуоларни ўқиб кўрибди. Фойда бермаётган эмиш. Шу ҳолатимизда нима чора кўрсак бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Сизни Аллоҳнинг Розилиги учун яхши кўрувчи, ота-онангиз ва сиз ҳаққингизга дуо қилиб қолувчи мухлисингиз Розилик.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Таҳоратли бўлиб, Аллоҳ таоло дуо қилиб ва У зотни зикр қилиб юрсин, бошқа ерга кўчсин. Кечаси ётишдан олдин чор қулни, курсий оятини ўқиб ўзига ва атрофига дам солиб ётсин.
1-05-2022, 04:51 | Savol-javoblar | 29 | Ақийда
Boshqa savol-javoblar