Кола ва Пепси ичасизми?

Ҳазрат, мана шу сайтдаги мухлисларингиз орасида мен Сизга ниҳоят даражада муҳаббатли мухлисларингиздан бириман, буни Аллоҳ билади. Шу сайтда кимдир Сизга Пепси таркиби борасида савол берган экан...Сўнг мен инглиз тилидаги мақолалардан бирини ўқиб кўрдим ва одамлар турли фикрларда эканлиги маълум бўлди менга. Қадимда олимлардан бир нарсани харомми йўқми, деб сўрашса ва агар у олимда кучли далил бўлмаса, мен шуни қилмайман, деб жавоб бераркан.Умуман айтингчи, Сиз ўзингиз Кола ёки Пепси ичиб турасизми? Ёки шу мақомга эришганингиздан сўнг бирор марта мазкур ичимликларни ичганмисиз? Ишонинг, мен Сизга холис савол бераяпман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Жуда кам ичадиган бўлганман.
1-05-2022, 03:46 | Savol-javoblar | 62 | Турли саволлар
Boshqa savol-javoblar