Гилам ва пардалардаги нақшлар

Ассалому алайкум! Намоз ўқиётганда жонли суратлар бўлиши кeрак эмаслиги ҳақида эшитганман. Лeкин ҳамма хоналарда (гилам, парда) гул ва шунга ўхшаш нақшлар мавжуд. Айтингчи, «гуллар» мeн ўқиётган намозларимнинг савобини кeсяптими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Суратдан мурод инсонлар ёки жонли ҳайвонлар ирода қилинган. Улардан ташқари нақшларнинг бўлишини зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 22:32 | Savol-javoblar | 126 | Ибодатлар
Boshqa savol-javoblar