Янга билан қайни ука уйда ёлғиз қолиши

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 1ярим йилдан ошди. Хўжайиним билан алоҳида 1 хонали уйда яшаймиз ва ҳозирча фарзандимиз йўқ. Иши сабабли қайниукам ҳам биз билан туради. Кўп ҳолларда хўжайиним ишга эрта кетиб кеч келади. Қайни укам эса аксинча. Уни ёши мендан анча катта ва ҳали уйланмаган. Қайни укам билан мени уйда ёлғиз қолишим жоизми? Ва шуна ҳам билмоқчи эдим у ёз кунларида уйда калта шортик кийиб юради ва мен бундан уяламан. Хўжайинимга айтсам ишинг бўмасин деб урушиб бердилар. Мен кўчага ўраниб чиқаман бўқоқ касалим борлиги учун нафасим қайтади ва уйда қайни укамни олдида ўраниб юришим керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғиз қолишинглар ҳалол эмас. Қайни укангиз олдида ҳам ҳижобланиб юришингиз шарт. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 21:22 | Savol-javoblar | 90 | Оила ва турмуш
Boshqa savol-javoblar