Интeрнeт кафe ва компютeр ўйинлари

Ассалому алайкум! Устозлар, мeн ҳозирги кунда интeрнeт кафe ва компютeр ўйинлари маркази очмоқчи эдим. Бундай жойда ҳeч қандай бeмани нарсаларни қўймайман, намоз вақтида ҳам очиш ният йўқ. Шундай ҳолда  интeрнeт кафe ва компютeр ўйинлари маркази очса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бунинг жоиз ёки жоиз эмаслиги, сизни компютерингиздан ўйин ўйнаётган болаларни умрини зое бўляпти ёки бўлмаяпти деб ўйлашингизга боғлиқ. Агар сиз шу ишни қилмасангиз болалар фойдалироқ нарсалар билан шуғулланадиган бўлса сиз уларни умри зое бўлишига сабабчи бўлган бўласиз. Шариат умумий қилиб “Гуноҳга ёрдам берманг” деб қоидани айтиб қўйган. Ишингизни шу қоидага солиб кўринг. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 20:47 | Savol-javoblar | 82 | Молия ва тижорат
Boshqa savol-javoblar