Ҳайвоннинг ҳаром аъзолари

Ҳурматли устоз сизни қурбон ҳайити билан табриклаймиз. Саволимиз, сўйилган ҳайвоннинг қайси аъзолари ҳаром ҳисобланади. Аллоҳ барчамизни икки дунёда ҳам саодатли қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сўйилган ҳайвоннинг ейиш ҳаром бўлган нарсалари:Ҳанафий мазҳаби бўйича, сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир:1. Эркак ҳайвоннинг закари.2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.4. Ҳайвондаги без.5. Ҳайвондан оққан қон.6. Ўт пуфак.7. Умуртқа орасидаги ҳаром мағз.Чунки Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломни васф қилароқ:«Уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган», деган. Мазкур етти нарса ҳам нопок нарсалардир.Мужоҳид розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур етти нарсани емоқдан қайтарганлар.
1-05-2022, 20:46 | Savol-javoblar | 91 | Ҳалол ва ҳаром
Boshqa savol-javoblar