Зино ва даюслик

Ассалому алайкум! Бир мақолада ўқиганийдим. Агар эр ёки аёл бир бошқа биров билан зино қилиб ва астойдил тавба қилса, қайтиб бу ишни такрорламасдан эридан ёки аёлидан кечирим сўраса бўлади деб айтилганийди. Яқинда шу сайтда берилган мақолада ўқиб қолдим, агар эркак киши аёлини зино қилганини билса ва сукут сақласа, у “даюс бўлади” деб ёзилган экан. Агар аёл киши тавба қилиб, кечирим сўраса ҳам эркак киши даюс бўлиб қолиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу хотиннинг тавбасига боғлиқ. Агар ҳақиқий тавба қилган бўлса, ундай бўлмайди. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 20:42 | Savol-javoblar | 88 | Оила ва турмуш
Boshqa savol-javoblar