Ақиқа қилиш ёки қарз

Ассалому алайкум! Фарзанд туғилганида имкон бўлса қўй сўйиб "Ақиқа" қилиш шариатимизда бор, лекин айни пайтда шароити бўлмаса яъни фарзанднинг отасининг бўйнида қарздорлик бўлиб, қарзларини кейинроқ узишни ўйлаб, айни пайтдаги маошига Ақиқа қилса бўладими ёки қарздорлигидан буткул қутилиб, кейин қилиш керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ақийқа амали суннат, баъзи қавлларда мустаҳаб. Шунинг учун аввал қарзини узсин, бу вожиб. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 20:26 | Savol-javoblar | 80 | Бошқа ибодатлар
Boshqa savol-javoblar