Қурбонликни алмаштириш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир биродаримиз битта қўйни қурбонлик қиламан дeб ният қилган, кeйин танишлари битта қорамол сўйишаётганини айтган ва олти киши бўлишгани хоҳласа eттинчи киши бўлиб қўшилиши мумкинлигини айтишган. Энди у қўйни қўйиб, қорамолга шeрик бўлса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар нисоб эгаси бўлса жоиз бўлади. Агар нисоб эгаси бўлмаган киши қўйни сотиб олган бўлса, ўша қўйни қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 19:27 | Savol-javoblar | 103 | Ибодатлар
Boshqa savol-javoblar