Аёл ва қизларнинг маҳрамсиз сафарга чиқишлари

Ассалому алайкум! Мен 19 ёшдаман, ва олийгохда 1-босқич талабасиман. Болалигимдан доим чет давлатда таълим олишни орзу қилардим ва ҳар намозда Аллоҳдан бу ниятимнинг рўёбини сўрайман. Аллоҳга шукурлар бўлсинким, энди менда шундай имконият пайдо бўлди. Аммо муқаддас динимизда аёл ва қизларнинг маҳрамсиз сафарга чиқишлари гуноҳ ҳисобланади. Турмушга чиқишда шошилишни хоҳламайман. Бу вазиятда қандай йўл тутишим керак? Маслаҳат берсангизлар. Жавобингиз учун раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Маҳрамингиз олиб бориб қўяди. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 19:22 | Savol-javoblar | 86 | Таълим ва мутаъаллим
Boshqa savol-javoblar