Момолар ҳақида

Ассаламу алайкум! Мен Фолбин ва Жин ҳақида тўлиқ ўқиб тушундим. Бир куни холам “фолбиннинг уйига бормоқчиман” деди. Мен “борманг” деб тушунтирдим. У киши “мен фол очтиргани эмас, момоларимни янгилагани бораман. Чироқ ёқади, бошим қаттиқ оғриганда қўл олганман. Ўшандан берига бораман” дейди. Менинг тушинмаганим "Момолар"лар дегани кимлар? Холамнинг қилаётган ишлари тўғрими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Холангизнинг қилаётган ишлари ичида куфр эҳтимоли бор. У кишининг “Момолари” кофир жинлардир. Маслаҳатчиси кофир жинлар бўлган киши ҳақида нима ҳам дея оламиз. Уларга атаб чироқ ёқиш куфрдир. Валлоҳу аълам.
1-05-2022, 17:04 | Savol-javoblar | 75 | Турли саволлар
Boshqa savol-javoblar