Рўзадорнинг тахорати

Ассалому алайкум! Излаш хизматидан турли хил сўзлар билан излаб кўрдим, аммо топилмади. Рўзадорнинг тахорат қилишида оғизга ва бурунга сув олишини батафсил тушунтириб берсангиз. Манбаларда муболаға билан дейилган, аммо бу айнан амалда қандай содир бўлади? Раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бурунни юмшоғигача сув олинади. Ачишгунча сув тортмайди, оғизни ҳам ғар-ғара қилинмайди. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 16:31 | Savol-javoblar | 39 | Ибодатлар
Boshqa savol-javoblar