Тўғри ният қилиш

Ассалому алайкум! Масжидга жамоатга борганимда такбир айтилади, шунда сафга бориб жойлашиб ният қилгунимча домла Фотиҳа сурасини яримини ўқиб бўлади. Шунда ният қилишда қандай қилса тўғри бўлади? Ҳонақоҳга кирганда ният қилиб олса бўладими?
2). Таҳиятул масжид намозидан кeйин ният қилиб олса бўладими?
3). Фотиҳа сураси бошланганда ҳам ният қилиб қулоқ қоқса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Ниятни сафга бориб тургандан кейин қилиш шарт эмас. Такбир бошланганда дилингизда “шу намозни ўқишни ният қилдим, шу имомга иқтидо қилдим” десангиз бўлди. Бошқа ҳеч нарса керак эмас. 2). Бўлади. 3). Ўзингиз қулоқ қоқишдан олдин ният қилсангиз бўлади. Гарчи имом Фотиҳани ярмига етиб қолган бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 16:31 | Savol-javoblar | 36 | Ибодатлар
Boshqa savol-javoblar