Намоз вақтлари хусусида

Аллоҳ сизни Ўз паноҳида асрасин! Ҳазрат уйимиз масжиддан узоқ бўлиб фақат бомдоднинг азонини эшитишимиз мумкин. Масжиддан вақтларини кўришимга руҳсат йўқ. Ҳозирда админстраторнинг ёрдами билан http://www.islom.uz/azon/index.php сайтидан фойдаланаман. Аллоҳ улардан рози бўлсин! Лекин у сайтда бомдод вақти киришидан бизга эшитилаётган бомдод азони(яъни Қарши шаҳридаги) таҳминан 20 ёки 30 минут кечикаяпти. Баъзида азонни эшитмаганим боис азондан олдин бомдодни ўқиган вақтим ҳам бўлиши мумкин. Сайтдаги ва биздаги азон фарқини тушунмаяпман. Қайси бирига амал қилишим керак? Биздаги азондан олдин, лекин сайтга амал қилинганда ўз вақтида ўқиган бомдодларни тахминан санаб қайта ўқишим керакми? Бошқа намоз вақтларида ҳам шундай бўлсачи? Жавобингиз учун олдиндан Ташаккур! Вақтингизни олганим учун узр сўрайман!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сайтда вақт кириши берилган. Масжидда намоз ўқиш учун азон айтилади. Ҳар бир намознинг вақтининг кириш ва чиқиш нуқталари бўлади. Шу икки вақтнинг орасида намозни ўқиб олса етарли.
1-05-2022, 15:47 | Savol-javoblar | 70 | Намоз
Boshqa savol-javoblar