Намозда Имомлик!

Бир инсонинг номидан савол: Шайҳ ҳазратлари Аллоҳ икки дунёда мартабангизни улуг' қилсин. Сиздек уламолар пешвосига ҳукмини билолмаган саволларимиз билан мурожаат қилиш шарафига муяссар қилгани учун О'зига беҳисоб шукурлар бо'лсин.Бу саволни олдин ҳам берган эдик. Жавобини ололмаганлигимиз учун ва бунинг жавоби биз учун муҳим бо'лганлиги учун сизни яна бир бор безовта қилишга мажбурмиз. Илтимос бу сафар жавоб берасиз деган умитдамиз.О'зимизга яраша кичик жамоатмиз. Шу жамоатимизда қай биримиз намозда имомликка о'тиш учун лойиқлигимизни ба'зи сабабларга ко'ра билолмаяпмиз.1. Орамизда Ҳофиз ул Қур'он шеригимиз бор. Улар Аллоҳни иродаси билан бундан бир неча йиллар олдин Диний илмдан унчалик ҳабардор бо'лмаган пайтларида тишларини даволаш жараёнида тилла тиш қо'йдирганлар бир қанча. Тиш қо'йилаётган вақтида катта таҳоратлари борми ёки ё'қми шубҳадалар. Шу сабабли Имомликка о'тишдан тортинадилар.2. Орамизда бундан ташқари Диний ҳукмларни ба'зи фиқҳ масалаларини биладиган озми-ко'пми илмга эга талабаларимиз бор.Шайҳ ҳазратлари Имомликка қай биримиз лойиқмиз ва тилла тишнинг ҳукмини айтсангиз. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тилла тишнинг ҳукмини кўп айтганмиз. Бирор масалани сўрашдан аввал уни бу сайтда бор ёки йўқлигини суриштириб олсангиз бизнинг ҳам вақтимизни олмайсиз. Тилло тишни даво учун қўйдирса бўлади. Мазкур қори имомликка ўтишга тортинса, ўзининг намози нима бўлишини ўйлаб кўрмайдими? Ахир тишини қайта солдириши қийин иш эмас-ку. Сизнинг мисолингизда мазкур талабалар намозга ўтсалар бўлаверади.
1-05-2022, 15:14 | Savol-javoblar | 49 | Бошқа ибодатлар
Boshqa savol-javoblar