Мусулсон эркак ва Яхудий аёл, бирга булиши мумкинми ?

Ассалому алайкум мухтарам Шайх Хазратлари!Сиздан бир масала буйича йул йурик курсатишингизни ва маслахат беришингизни илтимос килардим.Ислом илмини урганиш борасида энди кадам босаётган бир толибман. Шу сабабли, хали куп нарсани чукур урганмаганман. Бир якин дустим бор, хали уйланмаган, унинг асли касби чет эл фукаролари билан ишлаш хисобланади. Яъни, туризм. Анча вактдан буён бир кизни яхши куриб колган. Якинда, билсам, у кизнинг асли насаби метис, яъни ярми немис, ярми яхудий миллатига мансуб экан. Дустимнинг гапларига кура у киз билан хатто турмуш куришга хам тайёр эканлигини маълум килди. Менинг саволим:Мусулмон эркак киши билан яхудий аёл киши турмуш куришса ёки бирга булишса, исломий урф-одатларимизга тугри келадими ёки йугми ? Канака коида ёки талаблар бор ?Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Динимизни ўрганишга киришганингиз муборак бўлсин. Дўстингиз қарор қабул қишидан олдин яхши маслаҳат қилсин. Ота-оналар, катталар ҳаёт тажрибасига эгалар. Ёшлардан бу тажриба бўлмайди. Шунинг учун, адашиш кўп бўлади.Исломда мазкура аёлга уйланишга рухсат бор. Аммо кўп тарафни эътиборга олиш ҳар кимнинг шахсий иши.
1-05-2022, 15:14 | Savol-javoblar | 39 | Оила ва турмуш
Boshqa savol-javoblar