Лак бўёғи етказиб бериш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, динимизда аёлларни тирноғига лак бўёғи суриш ва сочини кимёвий бўёқлар билан бўяш мумкин эмас эканлигини биламан. Мен савдогарлани юкларини етказиб бераман. Лак билан соч бўёғини етказиб берсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Жавоб учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Лак бўёғини қўллагандан кейин таҳорат ва намозга монелик бўлади. Шунинг учун етказганингизга гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 14:30 | Savol-javoblar | 58 | Ҳалол ва ҳаром
Boshqa savol-javoblar