Ўзига сабр сўраш

Инсон мўмин биродарлари ва яқинлари учун сабр сўраши мумкинлигини биламиз "Аллоҳ сабр берсин!" қабилида. Инсон ўзига сабр сўраши қандай? Шу нарса жоизми?Қидириб қуйидаги ҳадисни топдим. Инсон ўзига сабр сўраши мумкинлигига шу ҳадис жавоб бўла оладими?Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Ансорийлардан бир қанча одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (мол) сўрадилар. Бас, У зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрадилар, яна бердилар. Сўнгра яна сўрадилар, яна бердилар. Ҳатто, ҳузурларидаги нарса қолмади. Шунда У зот:«Ҳузуримда нима яхшилик бўлса, сизларга бермай олиб қолмасман. Ким иффат талаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилур. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилур. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилур. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган», дедилар».Бешовлари ривоят қилишган.Оллоҳ рози бўлсин сиздан!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тўғри.
1-05-2022, 13:57 | Savol-javoblar | 69 | Дуолар
Boshqa savol-javoblar