Денгиз ошса талоқ ечиладими?

Ассалому алайкум! Мани хўжайиним ичган холатида жахл устида ман жавобими беринг деганим учун санга уч талоқ деб айтди. Ундан икки ой сўнгра телефон орқали яна “бу санга бир талоқ, буниси иккинчи талоқ, буниси учинчи талоқ” деб айтди. Ман шу сўздан сўнг ғазабим қайнаб Истамбулга кетдим. Орадан бир денгиз сузиб ўтдим, орадан беш ой вақт ўтди. Иккимиз хам пушаймонмиз, бир биримизни яхши кўрамиз, никоҳни янгиласа бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизга уч талоқ тушганлигида шак-шубҳа йўқ. Етти уммондан ошиб ўтсангиз ҳам эрингизга ҳалол бўлмайсиз. Сиз учун уч ҳайз идда ўтириш, сўнг бирортаси билан ихтиёрий равшда турмуш қуриш керак эди. Агар у иккинчи эрингиз талоғингизни берса яна идда ўтириб тугагач аввалги эрингизга ҳалол бўласиз. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 12:51 | Savol-javoblar | 37 | Оила ва турмуш
Boshqa savol-javoblar