Савдо масаласи

Ассалому алайкум! Мeн савдогарман, хар куни бозордамиз. Қўшнилар ҳам чиқиб савдо қилиб туришади. Мeн ёнғоқ, бодом билан шуғилланаман, қўшнимиз чиқиб мeнга фалондақа навдаги бодом кeрак деса, мeн фалон сўмдан олиб, устига фойда қўйиб сотсам жоизми? Илимсизлигимиз учун мазур тутасиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз “эртага шундан бўлади” деб ўзингиз сотиб олиб келинг. Кейин эртаси куни ҳам шу навига харидор бўлса, фойда қўйиб сотишингиз мумкин. Ўзингизда йўқ нарсани сотманг. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 12:07 | Savol-javoblar | 47 | Молия ва тижорат
Boshqa savol-javoblar