"Стукачлик" ҳақида

Ассалому алайкум! Хозирги кунда йўл-харакати қоидаларни бузган шахслар хақида, видео ва фотосуратларга туширган холда интернет тармоқлари орқали ДАН ходимларига хабар берадиган одамлар кўпаймоқда. Бундай холатлар интернет тармоқларида кўп бахс мунозарага сабаб бўлмоқда. Кимлардир бундай одамларни «сотқин» ёки русчасига айтганда «стукач» деб атаётган бўлса, яна кимлардир бу тўғри иш, шу орқали йўлларда тартиб интизомни сақлаш мумкин, аварияларни олдини олиш ва инсон хаётига зиён етказувчи холатларни олдини олиш мумкин деб айтмоқда. Шу холат бўйича динимизда нима дейилган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Икки томон ҳам бир бирига бир қадам олдинга ташласин. Яъни етказувчилар ошириб юборишмасин, етказмасликни тарафдорлари кишиларнинг бир бирига қилаётган зулм, беҳурматлик, бошқани менсимаслик, бировни ҳаққини поймол қилишни ўйлаб кўришсин. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 11:56 | Savol-javoblar | 93 | Долзарб саволлар
Boshqa savol-javoblar