Бу ичимликларни сотиш жоизми?

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, саволим ичимликлар тўғрисида эди. Мeн дўконда тураман ва дўконда турли хил ичимликлар ичида квас ёки энeргeтик ичимликлар ҳам бор. Бир одам бу ичимликлар ҳаромлигини айтди. Мeн эса бeзалкогол эканлигини айтдим. У эса ачитқими тамом дeди. Мeн нима қилмоғим кeрак у ичимликлар ҳаромми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! У киши илмсизларча гап айтибди. Бир нарсани ҳаромлиги учун Қуръон ёки ҳадисдан бирор ҳужжат бўлиши керак. Сиз келтирган нарсаларнинг ҳаромлигига очиқ-ойдин далил йўқ. Ачитқига келсак ўша кишининг ҳар куни ейдиган нонининг ҳамртуришида ҳам ачитқи бор. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 11:34 | Savol-javoblar | 29 | Молия ва тижорат
Boshqa savol-javoblar