Ҳурмати мусоҳарат хусусида

Ассалому алайкум! Узр, ушбу сайтдан кўп қидириб тополмадим. Бу жуда долзарб масала назаримда. Ҳурмати мусоҳарат хусусида. Манба:
http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/652-urmati-musokharat
Агар қайнота (ҳозирги кунимизда бунақа бузуқ инсонлар кўп) келинига шаҳват назари билан қараса, унга зино йўлларини қидириб  тегажоқлик қилмоқчи бўлса, келин буни ихтиёр қилмай, ўзини покиза тутиб,  бу масалани эрига ўз вақтида маълум қилади. Эри аёли ва фарзандларини шу заҳоти олиб, бу хонадондан бош олиб кетса, шу ҳолатда ҳам аёл ўз эрига ҳаром бўлиб қоладими?  Ахир бу масалада айб отадаку. Бугунги кунимизда минг афсуслар бўлсинким, бунақа ҳолатлар кўп учрайди. Илтимос ушбу масалани яхшилаб ёритиб беринг, токи ҳамма огоҳ бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бунда айб отадагина эмас, балки шу ҳолатгача бепарво бўлган фарзанд ва келинда ҳамдир. Агар келинлар ёпиқ кийимда бўлиб, ота шу ишни қилганида кийим устидан ушлаши никоҳга таъсир қилмасди. Сиз келтирган манбаадаги масала ҳанафий мазҳабининг энг мўтабар фатволаридан олингандир. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 11:26 | Savol-javoblar | 81 | Оила ва турмуш
Boshqa savol-javoblar