Маҳр деб берса бўладими?

Ассалому алайкум! Хозирда урф бўлган холат: куёв тараф қалин пули деб маьлум миқдорда пул беради. Келин тараф ўша пулга яна пул қўшиб куёвнинг уйига мебел олиб келади. Шу ишнинг ўрнига куёв тараф қалин пули бермасдан, мебелни ўзи сотиб олиб (иложи бўлса келин тараф танласа) келинга махр деб берса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда ноҳақлик деймизми, номардлик деймизми ёки ношудлик деймизми куёв ўзи қилиши вожиб бўлган уй ва унда ишлатиладиган жиҳозларни келиннинг зиммасига юклаб қўймоқда. Аслида бу куёвнинг зиммасига вожиб бўлган ишдир. Урфни баҳона қилиш нотўғри. Шариатга зид бўлган урфни ҳеч қандай эътибори йўқ. Келинга маҳр бериш ҳам куёвнинг зиммасига вожиб. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 10:10 | Savol-javoblar | 40 | Оила ва турмуш
Boshqa savol-javoblar