Ҳаром эмасми?

Ассалому алайкум! Онам дорихонада ишлайдилар баъзида айрим одамлар спиртни сув билан аралаштириб хамр сифатида истеъмол қилиш учун сотиб олаётганларига гувох бўламан. Тиббиёт спиртини маст қилувчи ичимлик сифатида ишлатиш мумкин бўлса, уни дори сифатида ишлатиш ёки сотиш гунох хисобланмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ҳалол нарсани ҳам ҳаром йўлга ишлатишини билиб туриб сотиш жоиз эмас. Дори сифатида ишлатувчиларга сотиш жоиз. Нимага ишлатиши маълум бўлмаса ҳам сотиш жоиз. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 09:50 | Savol-javoblar | 64 | Ҳалол ва ҳаром
Boshqa savol-javoblar