Бронхопневмония

Ассалому алайкум! Саволим қўйидагича: мана бир ойдан зиёд вақт давомида қизим (1.5 ёш) бронхопневмония касаллиги билан оғрийди. Шу вақт оралиғида кучли антибиотиклар олди. Лекин самарасиз. Мана бугун яна врач кўригида бўлдик. Яна антибиотик ёзди. Диагноз ўша-ўша БРОХ-Я. Кўп антибиотиклар олиш соғлиқ учун зарарли. Келажакда қандайдир асорати қолади. Яқинларим ит ёғини, унинг шўрвасини бергин, дейишмоқда. Ит гўшти ва ёғи ҳаром эканлигини биламан. Бошим қотиб қолди. Маслаҳат берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ит ёғи аслида ҳаром. Сиз шифокордан мени боламнинг касаллиги шу даражага етганми, деб қуйидаги мақолани ўқинг. Яъни ҳаром билан даволаниш даражасига. Валлоҳу аълам!
https://islom.uz/maqola/1320
1-05-2022, 09:19 | Savol-javoblar | 61 | Табобат
Boshqa savol-javoblar