Тижорат

Ассалому алайикум! Мен олиб сотар фирмада ишлайман. Бизда товар ўзимизда турмайди, заказ бўлиши билан бозордан ёки ишлаб чиқарувчидан нарх олиб, устига фойдамизни қўйиб берамиз. Бу касб ҳалолми? Чунки заказ тушаётган пайтда товарнинг нархини аниқ билмаганимиз учун «хозир СКЛАДдан билиб айтвораман» деймиз. Вахоланки бизда ўзимизнинг склад хам товар хам йўқ ва харидорларга «товарни ўзимиз ишлаб чиқарамиз» ёки «ўзимиз импорт қиламиз» дейишимизга тўғри келади. Булар ёлғон гаплар ва касбимизга ёлғон аралашиб топган пулимиз харом бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Билар экансизларку. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 08:54 | Savol-javoblar | 69 | Молия ва тижорат
Boshqa savol-javoblar