Тўйга бориш

Ассалому алайкум! Мени синфдошим уйланмоқда, бу биринчи уйланаётган синфдош. Пул йиғиш бўлар экан ва битта машинани пулини бериш керак экан. Бу харажатлар 500 минг сўмга бориб қолади. Савол шундан иборатки, тўйда ароқ бўлади ноҳор ош қилмас экан, демак базм бўлиб, у ерда ҳам ароқ бўлади, келин куёв барга киришар экан у ерда ҳам ўйин ва ароқ бўлади. Қўшилмасам синфдошлардан ажралиб қоламан. Шунга нима қилсам экан тўйга борсамми ё йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Гуноҳ ва маъсият ишларга қўшилманг. Акс ҳолда бундай ишларни қилиб дўзахга тушсалар, у ерда ҳам бирга бўлишингизга тўғри келади. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 08:08 | Savol-javoblar | 29 | Долзарб саволлар
Boshqa savol-javoblar