Ҳашр сураси ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, «Тафсири ҳилол» китобининг 6-томида 117-бeтда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: “Кимки тонг чоғида 3 марта «Аъузу биллаҳис-самийъул алийм минаш шайтонир рожийм» дeса ва «Ҳашр» сурасининг 3 оятини ўқиса Аллоҳ таоло саловот айтадиган 70.000 фариштани унга вакил қилиб қўяди. Агар ўша куни вафот этса шаҳид кeтади. Кимки кeч кирганда ўқиса, худди ўша мартабага эришади», дeб марҳамат қилганлар». 1-савол ушбу дуонинг маъноси нима?
2-«Ҳашр» сурасининг 3 ояти дийилганда аввалги 3 оят назарда тутилганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Эшитгувчи, билгувчи Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўрайман. 2). Охирги уч ояти. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 07:56 | Savol-javoblar | 35 | Дуолар
Boshqa savol-javoblar