Шом намозидан кейинги олти ракат суннат намози хакида

Ассалому алайкум мухтарам устоз! Кадрли шайх хазратлари!Сизга савол билан мурожаат килишга изн бергайсиз:Имом Термизий (р.а)нинг «Сунан»ларида шом намозининг фарзидан кейин укиладиган суннат намозлари хакидаги хадис ривоят килинган. 431. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки шом(нинг фарзи)дан кейин ёмон сўз гапирмасдан туриб, олти ракъат намоз ўқиса, бу олти ракъат унинг ўн икки йиллик ибодатига баробар бўлур». Савол: Мухтарам устоз! Хадис матнидаги «Кимки шом(нинг фарзи)дан кейин ёмон сўз гапирмасдан туриб, олти ракъат намоз ўқиса» кисмини шархлаб берсангиз. Бу дегани фарзнинг оркасидаги 2 ракат суннати муаккададан кейин яна турт ракат суннат укиладими ёки олти ракат укиладими? Жавоб учун ташаккур!Умиджон Турсинов
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳаммаси бир намоз. Фақат бир неча хил номи бор, холос.
1-05-2022, 07:02 | Savol-javoblar | 66 | Намоз
Boshqa savol-javoblar