АСР намози тугрисида

Ассаламу алайкум Шайх хазратлари. Аллох сиздан рози булсин. Биз хозирги вактда хорижда ишлаймиз. Биз Жумъа намозини укийдиган масжидда асосан Шофеъий масхабига эътикод килинади. Кун кискарган вактларда Жумъа намозининг укиш вакти АСР намозининг биринчи вактига якин укилмокда. Ва намоздан кейинок АСР намозига азон айтилмокда. Бизнинг масхаб буйича намоз, АСР намозининг иккинчи вактида адо этилгани учун, биз намозни тарк этиб чикяпмиз. Кейинрок узимизнинг мазхаб вакти буйича адо этяпмиз. Баъзи шерикларимиз Жумъа намозидан сунг АСРни улар билан кушилиб укиб олишмокда. Орада савол пайдо булди. Уларнинг намози АСРга утадими еки улар узининг мазхаби буйича укишлари керакми? Агар саволда нотугрилик булса, тушунтириб беришингизни илтимос киламиз. Килаетган ишларингизга Аллох барака берсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Афтидан сизлар ғарб давлатларидан бирида бўлсангиз керак. Мен жумадан кейин асрни ўқиб олишни биринчи марта билдим. Сизлар аърни ўз вақтида ўқишга ҳаракат қилинглар.
1-05-2022, 06:28 | Savol-javoblar | 35 | Бошқа ибодатлар
Boshqa savol-javoblar