Бошқа дин вакилларига пул бериш

Ассалому алайкум! Бизнинг ишхонада турли дин вакиллари яшайди. Биз уларнинг тўй ва маракаларида азроқ пул йиғиб берамиз. У пулларни қайси эҳтиёжига ишлатилинишини билмаймиз, балким диний маросимлари учундир. Шу пулни бериш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! [url=http://savollar.islom.uz/savol/380http://savollar.islom.uz/savol/380[/url] Бошқа дин вакилларига ҳадя бериш жоиз. лекин ношаръий жойларга ишлатилиши аниқ бўлса, берилмайди. Шариатимизда “1-гуноҳга ёрдам беришни ният қилиш ҳаром амал. 2-ношаръий ишларга ишлатишини айтиб турган одамга ёрдам бериш, нарса сотиш бу ҳам ҳаром. 3-ношаръийгина жойга ишлатилиб бошқа ишларга ишлатишни имкони йўқ бўлган ҳолатда ҳам нарса сотиш ҳаром ҳисобланади” деган қоидалар бор. Сиздан олган нарсасини нимага ишлатиши маълум бўлмаса беришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 06:06 | Savol-javoblar | 50 | Долзарб саволлар
Boshqa savol-javoblar