Ҳаракатни кўпайтириш

Ассалому алайкум! Мен ёшлигимдан халол пул топиш, оиламга халол луқма едиришга астойдил харакат қиламан. Алҳамдуллиллаҳ топишим  оилам ва ўзимнинг эътиёжларимга етади. Хуллас ўрта умр кечириш учун етарли. Ризқ албатта Аллоҳдан унинг ададини Ўзи ўлчаб беради. Мен билмоқчи бўлган нарса шуки назаримда кўпроқ ҳаракат қилсам бунданда кўпроқ топа оламан деб уйлайман(албатта Аллоҳнинг хохиши билан), бу ҳолатда агар маблағим кўпайса савоб иш қилиш имкониятим кўпаяди. Мен харакатнинг кўплиги сабабли топадиган пулимнинг миқдори кўпайишини билиб туриб, ҳозирги кундаги оилавий эҳтиёждан ташқари бойлик топишга интилмаслигим, ҳаракатни ҳам ҳаражатни ҳам ўртача қилиб юрганим яхшими ёки астойдил ҳаракат қилиб яъни максимал даражада ҳаракат қилиб яхши маънода бойлик тўплаб, савоб қилиш имкониятини кўпайтирганим яхшими? (Ҳаракатни дунёга берилиб кетмаслигим учун меъёрида ушлаб тураман. Захирада яна вақтим қолади).
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Касбингиз ҳалол касб бўлса, касбингизни фиқҳини билсангиз, Аллоҳнинг фарзларини вақтида адо қилсангиз, кўпроқ топишга ҳаракат қилинг ва уни яхшиликка сарфлайверинг. Албатта ҳаракат бандадан натижа эса Аллоҳдандир. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 05:35 | Savol-javoblar | 52 | Молия ва тижорат
Boshqa savol-javoblar