Намоздаги қироатни ичида қилиш

Ассалому алайкум! Намозда қироат қилиш фарз амаллигини биламиз. Бир жойда, қироат қилишнинг энг паст даражаси қироат қилувчининг ўзи эшитадиган даражада бўлиши керак, акс холда намоз адо бўлмайди деб ўқиб қолдим. Саволим агар намозхон қироатни ичида қилса намози қабул бўлмайдими? Бу шарт хамма турдаги намозларга таалуқлими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу намознинг фарзи бўлиб, уни тарк қилган одам худди таҳоратсиз намоз ўқиган билан баробар. Ҳамма намозларга тааллуқли. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 05:04 | Savol-javoblar | 35 | Ибодатлар
Boshqa savol-javoblar