Ёмон туш кўрганда

Ассалому алайкум! Ёмон туш кўрса нима дуо қилиш керак? Қайси пайт туш ўнгидан келади? Умуман туш ҳақида маълумот берсангизлар ва жавобни телеграмда кутамиз. Бу кўпчиликка қизиқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم. حَدَّثَنِي سُلَيْمَانُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، حَدَّثَنَا الْوَلِيدُ، حَدَّثَنَا الْأَوْزَاعِيُّ قَالَ: حَدَّثَنِي يَحْيَى بْنُ أَبِي كَثِيرٍ قَالَ: حَدَّثَنِي عَبْدُ اللهِ بْنُ أَبِي قَتَادَةَ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ مِنَ اللهِ، وَالْحُلُمُ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإِذَا حَلَمَ أَحَدُكُمْ حُلُمًا يَخَافُهُ فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ، وَلْيَتَعَوَّذْ بِاللهِ مِنْ شَرِّهَا، فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ». Абдуллоҳ ибн Абу Қатода отасидан ривоят қилади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Солиҳ туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Бирортангиз ўзи қўрқадиган бир туш кўрса, чап томонига туфласин ва унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрасин, шунда унга зарар қилмайди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 04:35 | Savol-javoblar | 33 | Долзарб саволлар
Boshqa savol-javoblar