Қилмоқчи бўлган ишимиз гуноҳми?

Ассалому алайкум! Биз аёллар тунгги кўйлакларини (пенюарлар)ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи эдик. Бизга бир отин ойи “агар шу кўйлакни кийган аёл ёмон иш қилса гунохига сизлар хам шерик бўласизлар” деди. Нахот шу гап рост бўлса? Биз у ниятда тикмоқчимасмизку? Бошламоқчи бўлган ишимизни тўхтатиб турайликми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эрининг олдида кийиши жоиз бўлган ички кийимларни ишлаб чиқарсангизлар бўлади. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 02:47 | Savol-javoblar | 39 | Ҳалол ва ҳаром
Boshqa savol-javoblar