Бомдодга улгурмаслик

Ассалому алайкум! Бир дугонамнинг айтишича у бомдодга улгуромаётган экан. Маълумки хаво совигач кунлар қисқаради. Хозир бомдод 5:45 да қилиб 6да азон айтилаётган экан. Дугонам коллеждан 2 соатлик йўл узоқда туради. Агар 6да йўлга отланмаса дарсга кеч қолади. Хозирча бир амаллаб бомдод ўқишга улгураяпти. Аммо кейинчалик кунлар янада қисқаради. У ердан келишга эса фақат 1гина транспорт бор экан. Дугонам қандай йўл тутсин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Икки ракъат бамдодни фарзини ўқиш учун кўпайиб кетса 4 дақиқа вақт кетади. Аллоҳга ва охиратга иймон келтирган инсон бу 4 дақиқани чорасини топши аниқ. Намозининг ғамида бўлгани жуда ҳам қувонарли ҳолат. Аллоҳ хайриятда бардавом қилсин. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 01:54 | Savol-javoblar | 58 | Намоз
Boshqa savol-javoblar