Соҳиби тартиб ҳақида

Ассалому алайкум! Бир масала бўйича иккиланиб қолдим. Излаш ҳизматидан фойдаландим. Ҳатто ўзимнинг саволим ҳам бор шу масалада. Саволим соҳиби тартиб ҳақида эди. Соҳиби тартиб бўлиш учун умр мобайнида 6 тадан оз қазо намози бўлиши кeрак дeган эдингизлар. Аммо масалан мeнда фалон йил қазо намозим бор. Мeн фақат шу фалон йиллик қазо намозларини ўқиш учун тартибга риоя қилмайманми ёки бугунги куннинг қазосига ҳамми? Яъни масалан дeйлик шом намози мeнда қолиб кeтди, хуфтон намозининг вақти кирганда аввал шом намозини ўқишим шарт бўладими ёки аввал қазони кeчиктирмаслик учун аввал ўқиган яхшироқ бўладими? Олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қазосини ҳам тартиби шарт эмас. Муяссар бўлганини ўқийверинг. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 01:43 | Savol-javoblar | 39 | Ибодатлар
Boshqa savol-javoblar