Грин карта тўлдириш ва иштирок этиш

Ассалому алайкум! Шайхимиз хазратларининг 2 саволга жавоблари бахсга сабаб бўлди. Шайхимиздан катта олим борми, улардан кейин берилган жавоблар ўтмайди деб грин карта харомга чиқариляпти. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар. Грин картани тўлдириш унда иштирок этиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Грин карт соҳиблари бу ишларни бутун дунёдан энг зиёли ва бирор соҳанинг етук мутахассиси бўлган кишиларни ўз мамлакатларига жалб қилиш учун ташкиллаштиришган. Албатта гоҳ гоҳида нима мақсаддалигини тушунмадик мутлақо содда ва мутахассис бўлмаган кишларни ҳам жалб қилишади. Устозимиз раҳимаҳуллоҳ диёримиздан бундай мутахассисларни кетиб қолиб, қолоқликни олдини олишни кўзда тутган бўлсалар керак. Бу ишни мутлақо ҳаромга чиқариб қўйиш Устозимиздан содир бўлган эмас. Ўша саволларга эътиборга берган бўлсангиз уларнинг бирида “пул тикиб” деган нотўғри маълумот берилган. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 01:43 | Savol-javoblar | 60 | Ҳалол ва ҳаром
Boshqa savol-javoblar