Нима килай

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ёшликдан бирга катта бўлган махалладош оғайним бор. Отаси ёшлигида чет элдалиги сабаб бир икки қўли қинғирлик қилди. Йиллар мобайнида турли ёлғон бахоналар билан бир неча мароталаб пул олиб қайтариб бермади. Вақти келиб ўзгарар деб яхши муомалада бўлиб юравердим. Бир  ярим йил аввал яна ўғирлик қилганини билдим. Бу йигитта мунофикликни 3 та аломатини кўрдим ва шундан бери хатто юзига қарамайман. Саволим  кечиримли бўлинглар шунда сизларга кечиримли бўлишади деган гапга мувофиқ бу каби инсонларга яна яхши муомала қилайми? 2-олган қарзларинг сенга закот десам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Яхишиликни билмайдиганларга яхшилик қилиш уларга зулм ҳисобланади. Шунинг учун шариатимиз бошқалар ўғрининг ўғрилигидан сақланишлари учун уни ўғрилигини айтса ғийбат эмас деганлар. хусусан ҳозирги кунда пул олиб бермаслик, бировнинг ҳаққидан қўрқмасликка одатланган кишиларни ким эканлигини ошкор қилиш керак. 2). Закот ўрнига ўтмайди. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 01:32 | Savol-javoblar | 28 | Долзарб саволлар
Boshqa savol-javoblar